Автомобиль устига чиқиб рақсга тушганлар жазоланди (+видео)
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда автомобиль устига чиқиб, рақсга тушиш ҳолатлари оммалашди. Мазкур ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати огоҳлантириш билан чиқди.
Унда айтилишича, ҳаракатланаётган автомашина устида рақсга тушганлар ҳайдовчилик гувоҳномасидан 1 йилга маҳрум бўлган, шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари — 9 миллион 375 минг сўм жаримага тортилган.
«Трендга эргашиб виждонини, билимини ва вақтини сарф қилаётган ёшлар ўйланг – бу сизни ривожлантиряптими ёки ҳавойи фикрлар билан чалғитяптими? Унутманг, ҳақиқий лидерлар турли хил оммалашаётган видеолар ортидан эмас жамиятга фойдаси тегадиган янгича ғоялар ортидан боради», — дейилади огоҳлантириш хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг