Автобусда ёнғин содир бўлди

12:34 28 Январь 2023 Жамият
597 0

Бугун, 28 январь куни соат 10:50 да Яккасарой тумани «Қушбеги» МФЙ Ш.Руставели кўчасида ҳаракатланиб кетаётган «Mersedes-Benz» русумли ўйловчи ташишга мўлжалланган автобусда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Ҳайдовчининг бирламчи маълумотидан автобуснинг мотор қисмида носозликлар юзага келганлиги учун, йўловчиларни тушириб автосаройга қайтаётган вақтда двигателда ёнғин келиб чиққан.

Шунга кўра 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:54 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:58 да бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер