Австралия 33 миллион долларлик ёрдам доирасида Украинага учувчисиз учоқларни тақдим қилади

00:37 24 Февраль 2023 Дунё
862 0

Архив сурат

Австралия Украинага 33 миллион долларлик ёрдам пакети доирасида дронларни тақдим этади.

Федерал ҳукуматга кўра, тегишли пакетнинг бир қисми сифатида учувчисиз учиш тизимлари Киевга топширилади.

Австралия Мудофаа вазири Ричард Марлеснинг айтишича, ёрдам Украина Қуролли кучлари учун кузатув ва жанг майдонини разведка қилиш имкониятларини беради.

"The Guardian" газетасининг ёзишича, булар қуролсиз учувчисиз самолётлар бўлиб, қўшинлар ҳаракатини кузатишда фойдаланилади.

Бунгача Австралия Украинага 0,5 миллион доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам кўрсатган, жумладан, 90 та "Bushmaster" зирҳли техникаси, артиллерия ва ўқ-дорилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер