Адҳамжон Эргашев — оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони
Шу кунларда Тошкентда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Айтиш жоизки, ушбу спорт тури бўйича бундай нуфузли мусобақа биринчи марта Ўзбекистонда ташкил этилмоқда.
Жаҳон чемпионатида вазни 62 килограммгача бўлган атлетлар ўртасида олтин медаллар Ўзбекистон терма жамоаси аъзосига насиб этди. Ҳамюртимиз Адҳамжон Эргашев даст кўтаришда 135кг., силтаб кўтаришда эса 160 кг. тошни ўзига бўйсундира олди. Умумий ҳисобда 295 кг. тош кўтарган юртдошимиз учта олтин медаль билан тақдирланди.
Адҳамжон Эргашев бунгача ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан эди. Шунингдек, у ўтган йили катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медаль соҳиби бўлганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг