Асоссиз пеня ҳақиқий эмас деб топилди

10:52 06 Декабрь 2019 Жамият
876 0

Қарши туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Қарши туман, “Истиқлол” МФЙ, “Акиш” қишлоғида яшовчи Хўжақулов Нормамат Хасанович ариза билан мурожаат қилиб, хонадони табиий газга уланганлиги, тўловларни ўз вақтида амалга ошириб бориши, аммо Қарши тумангаз участкаси ходимлари томонидан асоссиз 512000 сўм пеня ундирилганлигидан норози бўлиб, ушбу ҳолатга аниқлик киритиб беришни сўраб мурожаат қилди.

Мурожаат юзасидан Қарши туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ваколат доирасида ўрганилиб, тўпланган барча ҳужжатлар асосида истеъмолчи Н.Хужақуловнингқонуний манфаатини кўзлаб Қарши туманлараро фуқаролик судига даъво аризаси киритилди.

Қарши туманлараро фуқаролик судининг 2019 йил 26 ноябр кунидаги ҳал қилув қарорига асосан истеъмолчи Н.Хужақуловнинг фойдасига жавобгарлар Қашқадарё Газ таъминот ҳудудий филиали ва Қарши туман газ участкасининг ҳисобидан ноқонуний тартибда асоссиз ундирилган 521000 сўм пеняни қайтариб ундириш мажбурияти юклатилди ва истеъмолчининг мурожаати ижобий ҳал этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер