Ашраф Ғани Ўзбекистон орқали БААга қочиб кетган
Ашраф Ғани аввал хизмат вертолёти, сўнг Қозоғистоннинг FlyJET авиакомпанияси самолёти ёрдамида Афғонистондан Ўзбекистон орқали БААга қочиб кетган. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
Маълумотларга кўра, Толибон Кобулга киришдан сал олдин Ғани ёрдамчилари ва соқчилари билан биргаликда фавқулодда ҳолатларда президент ва унинг атрофидагилар учун ажратилган тўртта вертолётда Кобулдан Термизга учиб кетган. Вертолётлар бортида жами 54 киши бўлган.
Таъкидланишича, Термиз аэродромида Ғани атрофидагилар билан атиги 31 соат вақт ўтказган. Жумладан, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Мухиб, президент маъмурияти раҳбари Фазл Маҳмуд Фазли ва унинг рафиқаси Рулу Ғани бўлган.
Манбанинг қайд этишича, 16 август куни Ғани атрофидагилар билан бирга Қозоғистоннинг FlyJET авиакомпанияси самолётида БААга учиб кетган. Ғани билан биргаликда Темрез-Абу-Дабига учаётган самолёт бортида 53 киши бўлган. БААга қўнгач, Ғани аэропортни тарк этган. Шундан кейин Афғонистоннинг собиқ президенти ёки бошқа амалдорларни ҳеч ким кўрмаган, деди собиқ давлат раҳбари доирасидаги манба.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг