Арзон тиббиёт ускуналари қиммат нархларда харид қилинган — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

19:49 28 Декабрь 2021 Жамият
1169 0

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Қашқадарё вилоятида тиббий ускуналар харид қилинишининг қонунийлиги ўрганилди. 

Ўрганишларга кўра, 2020 йил ва 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида 10 та тиббиёт муассасалари томонидан 75 дона жами 7 млрд. 817,6 млн. сўмлик тиббий ускуналар Қарши шаҳридаги масъулияти чекланган жамиятдан шартнома асосида жуда қиммат нархларда бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинганлиги аниқланди.

Х.Сулаймонова номидаги Республика экспертиза марказининг Қашқадарё вилояти бўлими экспертлари томонидан дастлабки баҳолаш ишлари якунларига кўра, 65 дона 43 турдаги тиббий ускуналари тиббиёт муассасалари томонидан 5 млрд. 421,4 млн. сўмга харид қилинган бўлса, эксперт хулосасига кўра, ҳақиқатда, 2 млрд. 808,1 млн. сўмлик қийматга эга эканлиги, яъни 2 млрд. 613,3 млн. сўмга қиммат нархларда сотиб олинганлиги маълум бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер