Artel компанияси учун махсус ёки алоҳида тартибда имтиёзлар берилмаган — Расмий муносабат

19:11 17 Январь 2022 Иқтисодиёт
1641 0

Фото: Artel матбуот хизмати

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Artel компаниясига нисбатан нотўғри муносабатлар кузатилмоқда. Жумладан, айрим манбалар интернет тармоқларидаги асоссиз маълумотларга таяниб, жамоатчиликка нотўғри маълумот тарқатмоқда. Яъни компанияга махсус солиқ имтиёзлари берилгани таъкидланган.

Artel компанияси ижтимоий тармоқда муҳокамага сабаб бўлган маълумотларга нисбатан қуйидагиларни маълум қилади:

Artel компанияси таркибига кирувчи корхоналарда ҳозирги кунда 10 мингдан зиёд ишчи-ходимлар фаолият юритади. Уларнинг 2021 йил учун йиллик даромади 386 млрддан ошган.

2020 йил учун компания тўлаган солиқ ва мажбурий тўловлар давлат бюджетига тушган жами солиқ тушумларининг 0,6 фоизини ташкил этган (103,6 трлн.дан 0,63 трлн.сўм).

2021 йилда давлат ва маҳаллий бюджетга 699 млрд сўмдан ортиқ солиқ ва божхона тўловлари амалга оширилган.

Компания 2020 йилда 80 миллион АҚШ доллари ва 2021 йилда 100 миллион АҚШ доллари миқдорида экспортни амалга оширди.

2022 йилдаги солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар натижасида Artel компанияси учун мол-мулк солиқ ҳисоблаш базаси 2.1 баробарга ортди.

Электротехника соҳасини ривожлантириш учун "Ўзэлтехсаноат" таркибига кирувчи ва электротехника саноатининг барча ишлаб чиқарувчилари муайян солиқ имтиёзларига эга. 

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.03.2021 йилдаги ПҚ-5011-сонли Қарорида кўрсатилган имтиёзлардан Артель компанияси "Ўзэлтехсаноат" таркибига кирувчи 100 дан ортиқ корхоналар билан тенг ҳуқуқда фойдаланади. Яъни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида Artel компанияси учун махсус ёки алоҳида тартибда имтиёзлар берилмаган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер