«Арсенал» йирик ғалабага эришди, «Ливерпуль» қўшимча дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди
Кеча, 22 февраль куни Англия Премьер лигасининг 27-тур баҳслари давом эттирилди. Тур доирасидаги дастлабки учрашувда «Кристал Пэлас» ўз майдонида сўнгги ўриндаги «Вулверҳэмптон»ни қабул қилди.
Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. 90+1-дақиқада мезбонлар футболчиси Эван Гессан ўйин тақдирини ҳал қилган голни киритди. Шу тариқа баҳс «Кристал Пэлас»нинг минимал ғалабаси билан якунланди.
Шунингдек, «Фулҳэм» жамоаси «Сандерленд» майдонига сафар қилди. Учрашув 3:1 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан тугади.
Ғолиблар сафида Рауль Хименес (2 та) ва Алекс Ивоби гол урди. «Сандерленд»нинг ягона жавоб голи эса Энцо Ле Фе ҳисобида қайд этилди.
Чемпионликдан умидини узмаган «Ливерпуль» бу тур меҳмонда «Ноттингем Форест» билан куч синашди.
Баҳснинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. 90+7-дақиқада Алексис Мак Аллистер «Ливерпуль»га ғалаба келтирган голни киритди. Ушбу ғалаба эвазига жамоа турнир жадвалида олтинчи ўринга кўтарилди.
Турнинг марказий ўйинида «Арсенал» «Тоттенҳэм» меҳмони бўлди. Учрашув 4:1 ҳисобида Микел Артета бошчилигидаги жамоанинг ишончли ғалабаси билан якунланди.
Ғолиблар сафида Виктор Гёкереш (2 та) ва Эберечи Эзе (2 та) дублга эришди. «Тоттенҳэм»нинг ягона жавоб голи эса Рандаль Коло Муани ҳисобида қайд этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг