“Арсенал“ бош мураббийси Артета ҳам коронавирус юқтириб олган. Жамоа карантинга олинди

07:35 13 Март 2020 Спорт
1111 0

Лондоннинг “Арсенал“ клуби бош мураббийси Микель Артетанинг коронавирус инфекциясига топширган тести натижаси ижобий бўлиб чиқди. Бу ҳақда жамоа расмий баёнот берди. “Канонирлар“нинг “Лондон Колни“ машғулот маркази карантин сабаб ёпилган.

Бундан ташқари, “Арсенал“нинг Микел билан яқин алоқада бўлган бошқа ишчи-ходимлари ҳам давлат соғлиқни сақлаш принципларига мувофиқ алоҳида изоляция қилинади. Улар орасида бутун жамоа ва мураббийлар штаби, шунингдек, эҳтиёткорлик нуқтаи назаридан фаолиятини вақтинча тўхтатган Хейл-Энд академиясининг бир неча нафар вакиллари бор.
Эслатиб ўтамиз, Италиянинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Даниэль Ругани, “Сампдория“ ҳужумчиси Маноло Габбьядини ва яна бир қатор спорт олами вакиллари коронавирусни юқтириб олганидан хабарингиз бор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер