АҚШнинг Нью-Жерси штатида кучли ўрмон ёнғинлари бошланди
Фото: AP
АҚШнинг Нью-Жерси штатида тахминан 1300 гектар майдонни эгаллаган ўрмон ёнғини бошланди.
“CBS News” телеканали хабарига кўра, Оушен округида 3000 нафар аҳоли эвакуация қилинган, 1300 та бино хавф остида қолган.
Ёнғин 22 апрель, сешанба куни содир бўлган ва ҳозир назоратдан чиқиб кетган. Табиий офат сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Миллий об-ҳаво хизмати ёнғинга қурғоқчилик ва 40 км/соатга етган кучли шамол сабаб бўлганини билдирди.
Ёнғин электр энергиясининг катта узилишига сабаб бўлди. Тахминан 23 000 истеъмолчи электр тармоғидан узилиб қолган. Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг