АҚШнинг Исроилга сулҳ бўйича сўзи ўтмадими?
Al Jazeera
Блинкен Мисрга ташриф буюради ва Қатарга боради, чунки АҚШ ҲАМАСни Исроилга Ғазода қўшинларини сақлашга рухсат берувчи тузатилган келишувга рози бўлишга ундайди.
Ғазодаги ўт очишни тўхтатиш келишувларига ўзгартирилишлар киритилар экан, ҲАМАС буни Қўшма Штатларнинг Исроилга геноцидни давом эттириш учун вақт сотиб олган иши деб билади. Гуруҳ шу вақтга қадар Нетаняҳуга тинчлик битимини имзолаш учун дунё ҳамжамиятини унга нисбатан босим ўтказишга чақириб келарди.
“Исроилликлар Байден таклифига киритилган масалалардан чекинишди. Нетаняҳунинг янгиланган таклифга рози бўлиш ҳақидаги гапи АҚШ маъмурияти уни аввалги келишувни қабул қилишга кўндира олмаганидан далолат беради”, деди Ҳамас гуруҳи.
ҲАМАСнинг айтишича, янги таклиф Нетаняҳунинг ўт очишни тўхтатишни рад этиши, Ғазодан қўшинларни тўлиқ олиб чиқиб кетиши ва анклавнинг шимоли-жанубини ажратиб турувчи Нетзарим коридори, Рафаҳ чегара пункти ва Филаделфия йўлаги устидан назоратни сақлаб қолиш талаби каби шартларига жавоб беради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг