АҚШда уч нафар полициячи номаълум шахс томонидан ҳужумга учради, қурбон бор (+видео)

15:49 25 Июль 2025 Дунё
355 0

Жорий йилнинг 23 июль, чоршанба куни АҚШнинг Огайо штатида қуролланган шахс уч нафар полиция ходимига қарата ўқ узди. Оқибатда бир нафар политция ходими вафот этди, деб хабар бермоқда «NBC News» нашри.

Хабарда айтилишича, қуролланган эркак томонидан ҳужумга учраган уч нафар полиция ходимларининг икки нафарига жиддий зарар етмаган. Фақат бир нафар ходим олган тан-жароҳатлари оқибатида ҳалок бўлган. Жиноятчи воқеа жойида полиция ходимлари томонидан ўлдирилган.

Огайо штати полиция бошқармасининг маълум қилишича, офицер Филлип Си Вагнер ўзининг ҳаракатсиз турган патруль хизмат автомобилида тушлик қилаётган вақтда, унинг ёнига бошқа бир патруль автомобили келиб тўхтаган. Шундан сўнг, соат 13:05 лар атрофида ўша ҳудудда турган қуролли шахс уларга қарата ўқ узган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ўлдирилган полициячи Филлип Си Вагнер 35 ёшда бўлган. У ҳужум вақтида бир неча бор яраланиб, Кливленддаги «MetroHealth» тиббиёт марказига ётқизилган. Яраланган ходим кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

«Офицер Вагнернинг ҳаёти ва шаҳримиз олдидаги хизмати ҳеч қачон унутилмайди», — дейди полиция бошлиғи вазифасини бажарувчи Майкл Файлинг.

Полицияси баёнотида айтилишича, ушбу отишмани содир этган шахс 28 ёшли Майкл Паркер бўлган. Полиция унинг машинасидан бир нечта кучли милтиқлар, тўппончалар ва қўлбола портловчи моддаларнинг катта миқдорини топган. Ҳозирда мазкур воқеа сабаблари ўрганилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер