AҚШда коронавируснинг номаълум мутацияси аниқланди
AҚШнинг Калифорния штатида коронавируснинг номаълум мутацияси аниқланди. Бу ҳақда "The New York Times" нашри хабар бермоқда.
Мутахассислар коронавируснинг «инглиз» вариантидан намуналар қидириш жараёнида янги инфекция турини топишди.
Олимларнинг таъкидлашича, CAL.20C мутацияси ўтган йилнинг июлида штатда пайдо бўлган. Аммо ноябргача у ҳеч қандай тарзда ўзини намоён қилмаган. Кейин штамм жиддий равишда тарқалишни бошлади ва 13 январь куни Лос-Aнжелесдаги лаборатория томонидан олинган намуналарнинг ярмидан кўпида топилди.
Айни пайтда CAL.20C мутациясининг юқумлилик даражаси аниқланмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг