АҚШда 5G тармоғи ишга туширилди

14:11 03 Октябр 2018 Дунё
1587 0
Фото: inforesist.org

“Verizon” компанияси 5G тижорий тармоғини ишга туширилди.

The Verge сайти хабарига кўра, айни пайтда мазкур тармоқдан АҚШнинг бир нечта шаҳарлари —Техас, Индианаполис, Лос-Анжелес ва Сакраменто аҳолиси “уй” интернет манбаси сифатида фойдаланиши мумкин. Алоқа имкониятлари кенгайтирилгач 5G мобиль интернет учун ҳам “очиқ” бўлади.

Провайдери дастлабки уч ойда бепул хизмат кўрсатади. Кейин эса хизмат нархи “Verizon” мижозлари учун 50, бошқа фойдаланувчилар учун 70 АҚШ долларини ташкил этади.

Қизиқ жиҳати, ҳозир дунёда 5G тармоғи форматини қўллаб-қувватловчи мобиль қурилмалар мавжуд эмас. Аммо бир қатор компаниялар уларни чиқаришни эълон қилган.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, жаҳонда биринчи бўлиб 5G тармоғи 2018 йилнинг июнь ойи охирида Финляндияда Elisa уяли алоқа оператори томонидан ишга туширилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер