АҚШда 45 ёшли аёл бир йил ичида тўрт марта она бўлди

02:22 19 Апрель 2022 Дунё
840 0

Иллюстратив фото

АҚШда яшовчи Трейси исмли 45 ёшли аёл 13 ой ичида тўрт нафар фарзандли бўлди. Бу ҳақда «The Sun» нашри ёзмоқда.

Аёлнинг сўзларига кўра, унинг 10 ёшга тўлган ўғли ўзини ёлғиз ҳис қилган ва доим укаси ёки синглиси бўлишини истаган. Шундан сўнг у суррогат она хизматидан фойдаланишга қарор қилади. Шартнома имзоланда эса ўзи ҳам ҳомиладорлиги маълум бўлади. Суррогат она эгизаклар Пипер ҳамда Преслини дунёга келтиради. Ўзи эса қизли бўлади ва унга Харлоу исмини қўяди.

Ўша йили Трейси яна ҳомиладор бўлади. Унинг кенжа ўғли ҳомиладорликнинг 29-ҳафтасида, яъни муддатидан олдин туғилади. Шунга қарамай, ота-она чақалоққа ғамхўрлик қилади ва у мутлақо соғлом ўсган.

«Бу ажойиб саргузашт. Менинг беш фарзандим — бир ўсмир ҳамда тўртта мактабгача тарбияланувчим бор ва биз Нью-Йоркнинг қоқ марказида яшаймиз!» дейди аёл.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер