АҚШ Украинани қуроллантиришга фаол киришмоқда
Архив фото
АҚШ президенти Дональд Трамп Украинага қўшимча «Patriot» ҳаво мудофаа тизимини юбориш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» расмийларга таяниб хабар тарқатди.
«Президент Трамп Украинага қўшимча «Patriot» ҳаво мудофаа тизимини жўнатиш масаласини кўриб чиқмоқда. Оқ уй Пентагондан Украинага қўшимча қуроллар, жумладан, «Patriot» юбориш вариантлари ҳақида сўради. Расмийлар, шунингдек, бошқа давлатлар Киевга қўшимча «Patriot»лар етказиб бера оладими ёки йўқлигини кўриб чиқмоқда», — дейилади нашр хабарида.
Пентагоннинг собиқ расмийсига кўра, аввалроқ АҚШ ва Германия Украинага учта ана шундай тизимни, Европа Иттифоқи эса яна биттасини ўтказган. Аммо ҳозирда барча етти тизим техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муаммолар туфайли бир вақтнинг ўзида ишлай олмайди.
АҚШнинг Украинага ҳарбий таъминоти билан боғлиқ вазият қандай?
Шу йилнинг июль ойи бошида «Politico» нашри АҚШ Киев режимига зенит-ракета ва бошқа снарядлар юборишни тўхтатгани ҳақида хабар берган эди. Пентагоннинг АҚШ омборларидаги қурол захиралари ҳаддан ташқари камайганидан хавотирлар туфайли таъминотни тўхтатгани даъво қилинди.
Бироқ орадан бир ҳафта ўтмасдан Трамп Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатишга ким рухсат берганини билмаслигини айтди. 7 июль куни Оқ уй раҳбари Киевга кўпроқ қурол, биринчи навбатда, мудофаа қуролларини топширишга ваъда берди. Бу маълумотни АҚШ Мудофаа вазирлиги тасдиқлади.
«Axios» порталига кўра, АҚШ президенти Украинага ўнта «Patriot» ҳаво мудофаа тизимини жўнатишни режалаштирган, шунингдек, Украина Қуролли кучларини етказиб беришнинг бошқа вариантларини топишга ёрдам беришга ваъда берган.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков айтишича, Киев режимига қурол етказиб бериш тинч йўл билан тартибга солишга уринишларга мос келмайди, аксинча, жанговар ҳаракатлар давом этишига ёрдам беради.
Ўтган ҳафтада Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашган. Кейинроқ Оқ уй эгаси суҳбат натижаларидан ҳафсаласи пир бўлганини айтиб, тараққиётга эриша олмаганини айтган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг