АҚШ Россияни қаттиқ жазолашга чақирмоқда
Архив сурат
АҚШ Сенатининг Разведка қўмитаси раиси Марк Уорнер "Microsoft"нинг оммавий хакерлик ҳужуми ҳақидаги хабарларидан сўнг Россия ва бошқа мамлакатларни киберҳужумлар ортида бўлган тақдирда қаттиқ жазолашга чақирди.
«Улар бу ва бошқа кибероламдаги ҳар қандай зарарли ҳаракатлар учун жиддий жазога дуч келишади», деди Уорнер Вашингтоннинг бу борада ўз мудофаасини кучайтириши кераклигини таъкидлаб.
Аввалроқ, "Microsoft" вице-президенти Том Берт шу ҳафта хорижий давлат идоралари ва таҳлил марказларига оммавий ҳужумлар ҳақида эълон қилди.
Бертнинг сўзларига кўра, Россия хакерлари, у ёки бу тарзда "SolarWinds"га амалга оширилган ҳужумга боғлиқ бўлиши мумкин.
2020 йил бошида АҚШ Молия вазирлиги ва Миллий телекоммуникация ва ахборот маъмурияти тизимларига хакерлик ҳужуми уюштирилди, серверлардаги маълумотлар ўғирланди. Ушбу ҳужумдан Миллий хавфсизлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат департаментига ҳам таъсир кўрсатди. Вашингтон воқеада рус хакерларини айблади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг