АҚШ Ироқдаги қўшинларини қисқартиради
АҚШ ҳукумати Ироқдаги ҳарбий контингенти сонини учдан бир қисмини мамлакатдан олиб чиқиб кетишни режалаштирмоқда. Вашингтоннинг ушбу мақсади ҳақида The Wall Street Journal нашри расмий манбаларига таяниб хабар берди.
Бугунги кунда Ироқда америкалик 5,2 мингга яқин ҳарби бор. Қисқартиришдан сўнг уларнинг сони 3,5 минг нафар бўлади.
Бундан олдин Оқ уй амалдорларидан бири АҚШ 2003 йилдан буён Ироқда бўлиб турган қўшинларини олиб чиқишда давом этишини маълум қилганди. Бироқ бу борадаги муддат ва ҳарбийлар сони аниқ белгилаб олинмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг