АҚШ Эроннинг ракета захирасини йўқ қилишда қийналади — «Politico»

13:45 03 Апрель 2026 Дунё
360 0

Архив фото

АҚШ учун Эроннинг қолган баллистик ракета захирасини йўқ қилиш қийин бўлади. Бу ҳақда «Politico» нашри Доналд Трамп маъмуриятидаги собиқ амалдорга таяниб хабар бермоқда.

«Теҳроннинг баллистик ракета захирасини нишонга олиш тобора қийинлашиб бормоқда, чунки улар бункерларда сақланмоқда», — дейилади нашрда.

Олдинроқ, АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Эроннинг барча баллистик ракета ишлаб чиқариш қувватлари йўқ қилинганини даъво қилган эди.

Бунга жавобан Эрон Марказий штаб-квартираси Ҳарбий қўмондонлиги («Ҳотам ал-Анбиё») вакили Иброҳим Зулфағарий Эроннинг стратегик ҳарбий-саноат комплекси объектлари Вашингтонга номаълум, унинг «қўли етмайдиган» жойларда жойлашганини айтди.

Шу йилнинг 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операция бошлади. Бунинг оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳам қурбон бўлди.

Эроннинг Ўзбекистондаги элчихонаси тақдим этган маълумотга кўра, мамлакат ҳудудига берилган зарбалар оқибатида шу йилнинг 28 мартига қадар бўлган даврда 281 нафар мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари ҳалок бўлган, тан жароҳати олган хотин-қизлар сони эса 4 минг нафарга етган.

Шунингдек, бир ой мобайнида 93 233 та ноҳарбий объект, 600 та мактаб ва бошқа таълим муассасаси, 370 та шифохона ва шошилинч тиббий ёрдам маркази вайрон қилинган, 43 та шошилинч тиббий ёрдам машинаси йўқ қилинган.

Бунга жавобан Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий нишонларига зарбалар бермоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер