АҚШ Эрон портлари муваффақиятли блокада қилинганини маълум қилди

11:58 15 Апрель 2026 Дунё
312 0

АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги раҳбари, адмирал Брэд Купер Америка ҳарбийлари Эрон портларини муваффақиятли блокада қилишга эришганини маълум қилди. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида тегишли пост эълон қилинди.

«АҚШ Қуролли Кучлари Яқин Шарқда денгиз устунлигига эришгани сабабли, Эрон портларининг блокадаси муваффақиятли ўрнатилди», — дейилади хабарда.

Купернинг таъкидлашича, АҚШ сўнгги 36 соат ичида Эроннинг денгиз орқали амалга ошириладиган савдо алоқаларини тўхтатишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатлар 13 апрелдан бошлаб Эронга нисбатан денгиз блокадасини жорий қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер