АҚШ бозорига “калит” олинди

14:26 08 Январь 2024 Жамият
425 0

Ўзбекистондаги 10 дан ортиқ тўқимачилик компаниялари халқаро WRAP (Worldwide Responsible Accredited Production) стандарти сертификатига эга бўлди.

UZTEX компаниялар гуруҳи Ўзбекистонда, шунингдек, Марказий Осиёда ушбу стандартни олган биринчи корхона бўлди. WRAP сертификати ижтимоий стандартларнинг энг мураккабларидан бири бўлиб, UZTEX Group даги ишлаб чиқариш АҚШга маҳсулот экспорт қилиш учун зарур бўлган барча ижтимоий меъёр ва қоидаларга мувофиқлигини тасдиқлайди.

Айни пайтда яна 10 та корхона WRAP сертификатини олиш босқичида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер