АҚШ Афғонистондан тўлиқ чиқиб кетди — Кобул аэропорти «Толибон» назоратига ўтди
Фото: Reuters
АҚШ ўзининг охирги қўшинларини Афғонистондан олиб чиқди. Шу тариқа Кобул аэропорти тўлиқ «Толибон» ҳаракати назоратига ўтди.
Ушбу маълумот Пентагон томонидан ҳам тасдиқланди.
Энди Кобул аэропорти «Толибон» тўлиқ назоратига ўтди, дейилади АҚШ Федерал авиация маъмуриятининг баёнотида.
Манбага кўра, АҚШнинг Афғонистондаги элчиси ҳам сўнгги рейс билан ўз юртига қайтган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг