АҚШ Афғонистондан эвакуация қилинганларнинг сонини очиқлади
Фото: AP
Июль ойининг охиридан бери АҚШ ҳарбий самолётлари Афғонистондан 12 мингга яқин Америка ва Афғонистон фуқароларини эвакуация қилган.
Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Жон Кёрби айтиб ўтди. Маълум қилинишича, эвакуация қилинганларнинг аксарияти пойтахт Кобулдан.
Ўз навбатида, "Reuters" ахборот агентлиги ўз манбаларига таяниб бу ердан 7 мингга яқин одам олиб чиқилганини маълум қилди.
Олдинроқ, АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Венди Шерман эвакуация режалари билан ўртоқлашган эди. Унинг айтишича, Вашингтон иммиграцион визани (SIV) олиш учун махсус режимга мурожаат қилган 22 минг кишини олиб чиқмоқчи.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг