АҚШ Ўзбекистондаги иммиграция ва фуқаролик бюросини ёпмоқда​

18:27 13 Март 2019 Жамият
3385 0

АҚШ иммиграция ва фуқаролик хизмати(US Citizenship and Immigrations Services) 21 та мамлакатдаги бюроларини ёпишга тайёргарлик кўряпти. Оилавий визалар бериш, ўғил(қиз) қилиб олиш, Америка фуқаролигини бериш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш каби вазифалар АҚШнинг тегишли давлатлардаги элчихоналари ва консулликлари ўртасида тақсимланади, деб хабар берди The Washington Post газетаси.

Мазкур ташкилот директори Фрэнсис Сиссна хизмат Давлат департаменти билан келишган ҳолда бир неча ой ичида ўз бюроларини ёпишини айтиб ўтган. Унинг фикрича, улар шу йўл билан идоранинг охирлаб қолган ресурсларини максимум даражага етказиб қўйишга уриниб кўришади.

“Шундай усул билан биз АҚШ ҳудудидаги (бюроларда) навбатлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун жамғармамизни янада самарали ишлатамиз ва жойларда Давлат департаменти ресурсларини яхшироқ даражада сарфлаймиз”, - деган хизмат бошлиғи.

У қарор ижроси ходимлар томонидан қилинадиган чигалликлар ва аралашувлар туфайли мураккаблашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

АҚШ иммиграция ва фуқаролик хизмати февраль ойи бошида Москва шаҳридаги ўз бюросини ёпишга доир қарор қабул қилгани ҳақида хабар берганди. РФ, Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Эстония, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Литва, Молдавия, Тожикистон, Туркманистон, Украина ва Ўзбекистондан иммиграция билан боғлиқ масалаларни Афинадаги бюро ўз зиммасига олган.

Хизмат ходимлари сони қарийб 240 кишидан иборат. Улар АҚШ ва бошқа давлатларда фаолият юритади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер