Антуан Гризманнинг янги жамоаси маълум

12:28 24 Март 2026 Спорт
303 0

Франция терма жамоаси ва Испаниянинг “Атлетико Мадрид” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини Америка Қўшма Штатларида давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

“Франциялик юлдуз МLS клуби билан 2 йиллик шартнома бўйича оғзаки келишувга эришди. У янги жамоасига ёзда эркин агент сифатида қўшилади”, — дейилади манба хабарида.

Шунингдек, футболчи янги жамоасида 7-рақам остида тўп суриши ҳам маълум қилинган.

Маълумот учун, Антуан Гризманн “Атлетико Мадрид” клубидаги фаолияти давомида 488 та ўйинда майдонга тушиб, 211 та гол киритган ва 97 та голли узатма амалга оширган. Айни пайтда “Transfermarkt” портали ушбу футболчини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер