Антиқа буюмлар дўконидан сотиб олинган граната портлаб кетди

18:12 22 Январь 2021 Дунё
1297 0

АҚШнинг Виржиния штатидаги антиқа буюмлар дўконидан сотиб олинган граната портлаши натижасида 12 ёшли ўспирин вафот этди. Бу ҳақда "CBS News" нашри хабар бермоқда.

Ушбу портлаш сабаби ўрганилганда граната таркибида портловчи моддалар борлиги аниқланди.

Маҳаллий ОАВ хабарида айтилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари июнь ойида антиқа буюмлар савдо марказида сотилган гранаталардан ташвишда. Улар таркибидаги портловчи моддалар жамоатчилик учун ўта хавфли эканлиги айтилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер