Анқара шаҳрида Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва туризм салоҳиятига бағишланган маърифий тадбир ўтказилди

19:14 13 Декабрь 2023 Жамият
393 0

Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси томонидан Анқара шаҳрида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва миллий қадриятларимизга бағишланган маърифий тадбир ташкил этилди.

Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-маърифий ва сайёҳлик соҳаларида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда уларнинг самарали натижалари ҳақидаги муҳим маълумотлар иштирокчилар эътиборига тақдим этилди. Шунингдек, мамлакатимизнинг туризм салоҳияти, соҳани қўллаб-қувватлаш, хорижий туристлар учун яратилган қулай шароитлар, сайёҳлар оқимини ошириш борасидаги чора-тадбирлар таъкидланди.

Ўзбекистон Конституцияси ва Давлат мадҳиясининг халқимиз ҳаётида тутган ўрни, хусусан ёшларни миллий ғояларга садоқат руҳида тарбиялашдаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида унинг иштирокчиларга ўзбек миллий таомлари улашилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер