Ангренда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

16:41 24 Май 2021 Жамият
1287 0

2021 йил 24 май куни соат 09:30ларда Ангрен шаҳридан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 184 км.да «Наманган-Тошкент» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган «МАН» русумли тиркамали юк автомобили бошқарувини йўқотиб, ағдарилиб, ўзидан олдинда темир йўл кесишмасига етмай тўхтаган. Натижада «Ласетти», «Кобальт», «Жентра», «Некcия-3», «Матиз», «Нексия-3» ва «Ласетти» русумли автомобиллари билан тўқнашиб, ЙТҲ содир бўлган. Тўқнашув натижасида «Ласетти» русумли автомобили ёнган.

ЙТҲ натижасида 5 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган ҳамда 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган, фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда.

Тан жароҳати олган фуқаролар Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Воқеа жойига Тошкент вилояти ФВБ ва Ангрен шаҳар ФВ бўлими, ИИБ, Прокуратура ва ССБ ҳамда тезкор-тергов гуруҳи ходимлари чиқишган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер