«Ангрен» кўмир конида автоағдаргич ёниб кетди

21:45 05 Март 2025 Жамият
274 0

Ижтимоий тармоқларда «Ангрен» кўмир конида автоағдаргич ёниб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 март куни соат 10:15 ларда «Ангрен» кўмир конида «BelAZ» русумли автоағдаргич тоғ жинсларини тўкиш вақтида орқага сирпаниб, ағдарилиб кетган ва алангаланиш рўй берган.

«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти ўт ўчирувчилари воқеа жойига тезлик билан етиб келиб, ёнғинни ўчирган. Ҳодиса оқибатида автоағдаргич ҳайдовчиси А.А. оғир тан жароҳати олган.

Унга корхона тиббий бўлим ходимлари томонидан биринчи ёрдам берилган ва шошилинч равишда шаҳар марказий шифохонасига етказилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, ҳайдовчи касалхонада вафот этган.

Таъкидланишича, ҳозирда кўмир конида рўй берган ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

««Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти раҳбарияти марҳум А.Ахмеджановнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, чуқур таъзия изҳор этади», дейилади корхона хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер