Англия футбол ассоциацияси кубогининг тўртинчи босқич ўйинлари давом эттирилди

13:59 16 Февраль 2026 Спорт
365 0

Кеча, 16 февраль куни Англия футбол ассоциацияси кубогининг тўртинчи босқич ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидаги баҳсда Премьер лига етакчиси «Арсенал» клуби ўз майдонида учинчи дивизион вакили «Виган» жамоаси билан куч синашди.

Учрашув 4:0 ҳисобида Микел Артета бошчилигидаги жамоанинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Таъкидлаш жоизки, Лондон клуби биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлди.

Ҳисоб 11-дақиқада Нони Мадуэке томонидан очилди. 18-дақиқада Габриэл Мартинелли ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. 23-дақиқада «Виган» ҳимоячиси Жастин Хант ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. 28-дақиқада эса Габриэл Жезус учрашувдаги сўнгги голга муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа «Арсенал» Англия кубогининг кейинги босқичига чиқди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер