Ангинани қачон олдириш керак?
Фото: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Санжар Мавлонов, Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори.
Бодомсимон безлар яллиғланиши юқумли касаллик бўлиб, уни оғиз бўшлиғи ёки ташқи муҳитдан тушган турли микроблар чақириши мумкин. Булар:
— вируслар;
— бактериал инфекциялар.
Кучли томоқ оғриғи, қуриши, юқори тана ҳарорати хасталик белгиларидир.
Бодомсимон безлар яллиғланиши асоратлари билан хавфли ҳисобланади. Унга ўз вақтида эътибор бермаслик жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Яқин йилларгача ангинадан фақат уни олиб ташлаш орқалигина қутилиш мумкин, деб ҳисобланарди. Бироқ бугунга келиб консерватив даволаш усуллари орқали ҳам бу касалликдан халос бўлиш мумкин. Бироқ хасталик сурункали тусга кирса, яъни:
— кучли йиринглаш, оғриқ, юқори иситма кузатилса;
— ҳар 3-6 ҳафтада, йилига 7 мартадан кўп қайталанса;
— йирингли жараёнлар ривожланса;
— безлар катталашиб, нафас олиш қийинлашса;
— консерватив даво самара бермаса;
— юрак, буйрак ва бўғимларда асоратлар кузатилса, ангинани жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш тавсия этилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг