Андижоннинг икки туманида 966 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
Фото: «Ўзенергоинспекция»
Андижон вилоятида 966 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспекция» ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоятнинг Балиқчи туманида фаолият юритувчи «Т.Т.» МЧЖ масъул шахслари тўғридан тўғри тармоққа улаб, 630 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
Шунингдек, Андижон тумани «Б.Ч.» ва «О.Р.» хусусий корхоналари масъул шахслари тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 366 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг