Андижонлик фуқаро дарёга қўлбола кўприк қуриб, аҳолидан ўтиш учун пул олган
Андижон вилоятида аҳолини пул эвазига дарёдан ўтказиш билан шуғулланган фуқаро жазоланди. Бу ҳақда Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, июль ойида юз берган табиий офат туфайли ҳудуддаги Аравонсой кўприги яроқсиз ҳолга келиб қолган.
Бироқ, 10 октябрь куни Бозорбоши маҳалласида яшовчи, 35 ёшли, муқаддам судланган фуқаро иккита ёғочдан вақтинчалик кўприк ясаб, минг сўм хизмат ҳақи эвазига одамларни ўтишини ташкил қилган.
Унинг бу ҳаракати ўрганилган ва судда кўриб чиқилган. Суд ҳукми билан фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Кичик безорилик) ва 200-моддаси (Ўзбошимчалик) бўйича айбдор, деб топилиб, 7 кунлик маъмурий қамоққа ҳукм қилинди.
Хабарга айтилишича, ушбу воқеадан сўнг Аравонсой кўпригида қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг