Андижондаги кўп қаватли уйлардан бирида портлаш юз берди. Жабрланганлар бор (+видео)

11:30 12 Февраль 2026 Жамият
375 0

Видеодан кадр

Андижон вилоятининг Андижон шаҳридаги кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларининг бирида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 11 февраль куни соат 23:55 да 112 тизими орқали Андижон шаҳри «Нодирабегим» МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларининг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Хабарга асосан вилоят ФВБ раҳбарияти ва қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб борган. Чақнашдан сўнг ёнғин келиб чиқмаган ва бошқа хонадонларга зарар етмаган. Чақнаш оқибатида 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Хабарларга кўра, воқеа жойига ФВБ масъулларидан ташқари вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам етиб борган ва вазиятни кўздан кечирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер