Андижонда юк машинаси ёниб кетди
Видеодан кадр
Андижон шаҳрида Юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 30 июнь куни соат 16:00 да Андижон шаҳар «Пистамозор» МФЙ «Бобур шоҳ» кўчасида содир бўлган. Андижон вилояти ФВБга MAN русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:07 да воқеа жойига етиб бориб, соат 16:09 да алангани ўраб олган ва 16:22 да тўлиқ ўчирган.
ФВВга кўра, ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг