Андижонда уста 250 минг сўмни бермаган иш берувчини пичоқлади

15:18 22 Декабрь 2021 Жамият
1224 0

Фото: Тергов департаменти

Жорий йилнинг 10 декабрь куни Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида уста ўз иши учун пул тўламаган иш берувчини пичоқлаб ташлади. Бу ҳақда Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа 9 декабрдан 10 декабрга ўтар кечаси Пошшомбоғи кўчасида содир бўлган. Эркак иш берувчи уйига келган, шундан сўнг у иш учун пул тўламаганлиги сабабли уй эгаси билан жанжаллашиб қолган. Жанжал чоғида унинг қорин қисми, бел ва қўлларига пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан яширинган. Жабрланувчи тиббий муассасага етказилган.

Дастлабки тергов жараёнида маълум бўлишича, жабрланувчи устага 2021 йил сентябрь ойидан буён қилган хизматлари учун 250 минг сўм тўламаган.

Мазкур ҳолат юзасидан шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер