Андижонда теримчилар учун 631 та кўчма дўконлар иш бошлади

19:58 28 Сентябр 2021 Иқтисодиёт
2139 0

Фото: "Халқ сўзи"

Республикамизда пахта хом ашёсини йиғиб олиш мавсуми қизғин паллага кирган айни пайтда Андижон вилоятида теримчиларга қулай шароит яратиш мақсадида 631 та кўчма дўкони фаолияти йўлга қўйилди.

— Маҳсулотлар сифатли ва нархи ҳам маъқул, — дейди теримчи Марҳабо Аҳмадалиева. — Уй-рўзғор учун барча маҳсулотлар савдоси даланинг ўзида ташкил этилгани боис бозорга боришимизга ҳам ҳожат қолмаяпти.

Кўчма дўконларда 35 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш мумкин.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер