Андижонда қиймати 3,74 трлн. сўм бўлган 52 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади

23:18 27 Сентябр 2021 Иқтисодиёт
280 0

Андижон вилоятида ҳам йилдан-йилга қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат корхоналар сони ортиб бормоқда.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида янги қувватларни яратиш, хорижий инвесторларни соҳага кенг жалб қилиш, мавжуд корхоналарни модернизация қилиш орқали соҳада юқори натижаларга эришилмоқда.

"Ўзқурилишматериаллари" АЖ маълумотларига кўра, ҳудудда 2017 — 2021 йилларда қурилиш материаллари соҳасида 195 та 491,0 млрд. сўмлик лойиҳа амалга оширилиб, 5494 та иш ўрни яратилган.

Ҳозирда вилоятда 430 дан ортиқ қурилиш материаллари корхона мавжуд бўлиб, улар томонидан ўтган йилда жами 432 млрд. сўмлик 22 дан зиёд асосий турдаги қурилиш материаллари (цемент, газобетон блоклари, оҳак, пардозбоп тошлар, металлоконструкциялар, пластмасс қувурлар ва бошқа турдаги қурилиш материаллари) ишлаб чиқарилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер