Андижонда пилла етиштириш мавсуми бошланди

10:24 27 Апрель 2021 Иқтисодиёт
649 0

Пиллачилик соҳасида янги мактаб яратишга киришган андижонлик пиллакорлар бу йилги мавсумни бошлаб олдилар. Мисол учун, Олтинкўл туманида 3 минг 237 қути ипак қурти парваришга олинди. Улар ёрдамида жорий йилда 181 тоннадан зиёд «кумуш тола» етиштириш кўзда тутилган.

— Кейинги йилларда пиллакорларга ҳам яхши шароитлар яратиляпти, — дейди касаначи Зулхумор Аҳмаджонова.  — Авваллари қурт боқсак, озгина маблағу, ўтин-чўпга умид қилардик. Ҳозирга келиб ҳар бир қурт боқувчига меҳнат дафтарчаси очилган. Озуқа учун захира майдонлари ташкил этилган. Қилган меҳнатимизга афсусланмайдиган замонлар келди.

Туманда шу кунларда 2 минг 600 нафар қурт боқувчилар фаолият юритяпти.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер