Андижонда масжид таҳоратхонасида газ портлади
Андижон вилоятидаги масжид таҳоратхонасида газ чақнаши содир бўлди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 31 март куни соат 12:19 да Избоскан тумани Мирзо Улуғбек МФЙ ҳудудида жойлашган Аҳмадали Ҳожи жомеъ масжиди ҳудудида юз берган. ФВБга масжид таҳоратхонасида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Шунга кўра бошқарма раҳбарияти ва масъуллар ҳодиса жойига етиб борган, ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган. Ҳодиса оқибатида 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган.
«Қўшимча маълумотлар маълум қилинади», дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг