Андижонда кийим дўкони ёниб кетди

18:23 14 Август 2024 Жамият
406 0

Фото: Видеодан кадр

Андижон шаҳридаги савдо дўконларининг бирида ёнғин бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса бугун,14 август куни Андижон шаҳри Ўзбекистон 20 йиллиги МФЙда содир бўлган. Аланга оқибатида 1 та хонадон ҳамда кийим дўконининг 70 м.кв майдонда шифт, том қисми ёниб зарарланган.

Андижон вилояти ФВБ гуруҳи соат 16:02да айтилган манзилга етиб борган ва соат 16:20да ёнғинни ўчирган.

«Ёнғин оқибатида тан жароҳати ҳолатлари қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар аниқланмоқда», дейилади хабар берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер