Андижонда хотинини ваҳшийларча ўлдирган эркак қидирилмоқда

15:58 04 Июль 2025 Жамият
465 0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги кўп қаватли уй қаршисида қонига беланиб ётган аёл кишининг жасади акс этган видеолар тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, Андижон шаҳрида эр-хотин ўртасида жанжал келиб чиққан, оқибатда эркак турмуш ўртоғини қасддан ўлдирган. Ҳозирда гумондорга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда гумонланувчини қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июль куни Андижон вилояти Хўжаобод тумани «Юксалиш» маҳалласида хизмат бурчини бажараётган ҳудуд профилактика инспектори, катта лейтенант Абдурасул Абдувалиев маст ҳолатдаги 65 ёшли фуқаро томонидан пичоқлаб ўлдирилгани, гумондор воқеа жойидан яширингани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер