Андижонда ичимлик суви қарзини ундириш борасида фаол иш олиб борилмоқда

17:53 17 Ноябрь 2023 Жамият
237 0

Фото: “Халқ сўзи”

Шу кунларда республикамизда тоза ичимлик суви истеъмолчилари томонидан юзага келган қарздорликларни ундириш борасидаги ишлар давом этмоқда.

Жумладан, “Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан истеъмолчиларга қарздорликнинг салбий оқибатлари хусусида тушунтириш ишлари олиб бориляпти. Шу билан бирга назорат тадбирлари ҳам ташкил этилмоқдаки, унинг натижасида қарздор корхона-ташкилотларнинг истеъмолчи сифатида масъулияти янада оширилмоқда. Навбатдаги назорат тадбири Андижон шаҳрида бўлиб ўтди.

— Унда ўндан зиёд корхона ва ташкилотлар томонидан фойдаланилмаган тоза ичимлик суви учун тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаётганлиги аниқланди, –дейди “Андижон сув таъминоти” МЧЖ раҳбарининг ўринбосари Ойбек Мамажонов. –Ачинарли томони шундаки, уларнинг ҳар бири ўн миллион сўмдан зиёд миқдордаги тўловни амалга оширмаганлар. Ўрганиш давомида уларнинг аксарияти ноқонуний тармоқдан фойдаланганлиги аниқланди. Тадбир давомида ноқонуний уланишлар бархам топиб, қарздорликни ундириш чораси кўрилди.

Айтиш жоиз, “Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар 120 марта ана шундай назорат тадбирлари ўтказилди. Бунинг натижасида 230 млн. сўмдан зиёд қарз ундирилди.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер