Андижонда фильмлар намойиши давом этмоқда
“Аёл қисмати” бадиий фильми Андижон вилоятининг кўплаб ҳудудларида катта экранларда намойиш этиб борилмоқда. Кейинги манзил Андижон Давлат тиббиёт институти бўлди. Олийгоҳ ўқитувчи-мураббийлари ҳамда талабалари учун айнан мазкур намойиш ташкил этилди.
Маълумот учун, “Аёл қисмати” бадиий фильми Кинематография агентлиги, Asian Trade Company (CATC) ҳамда “Дилшоҳ медиа” киностудиялари ҳамкорлигида суратга олинган. Фильмда Суриядан қайтган аёллар тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг