Андижонда «Cobalt» ҳайдовчиси икки нафар вояга етмаган болани уриб юборди

17:19 08 Апрель 2026 Жамият
541 0

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳудудида «Cobalt» ҳайдовчиси икки нафар вояга етмаган болани уриб юборгани акс этган видеотасвирлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.

Унда айтилишича, шу йилнинг 3 апрель куни соат 18:47 ларда, Андижон шаҳар «Ҳамдўстлик» МФЙ Мустақиллик кўчасида, 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Д.М. ўзининг «Cobalt» русумли транспорт воситасида турар жой даҳасидан ҳаракатланиб келаётиб, эътиборсизлик оқибатида ушбу жойда турган икки нафар вояга етмаган болаларни уриб юборган.

Вояга етмаган болаларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида шифокорлар кўригидан ўтказилган. Ҳозирда болаларнинг аҳволи яхши.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ЙҲХБ ходими томонидан содир этилган ЙТҲ бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер