Андижонда болаларни машинада уриб юборган аёлнинг «права»си бўлмаган
Видеодан кадр
Шу йилнинг 3 апрель куни Андижон шаҳар «Ҳамдўстлик» МФЙда «Cobalt» ҳайдовчиси икки нафар вояга етмаган болани уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди. «Бу кун» информацион дастурида хмаълум қилинишича, ушбу ҳодисани содир этган аёл ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган.
Қайд этилишича, «Cobalt» автомобили ЙТҲга сабабчи бўлган 31 ёшли аёлнинг отасига тегишли бўлган. Аёлнинг сўзларига кўра, у ҳайдовчиликка ўқиган, лекин ҳали гувоҳнома олишга улгурмаган.
«Эслай олмайман-да, қарадимми, қарамадимми. Роса асабийлашиб турган пайтимда ўртада туриб қолибди. Болаларни кўрмай қолиб, қўрқиб кетдим. Даҳшатда туриб қолдим. Бундан ёмон бўлиши мумкин эди, Худо ўзи асрабди. Ота-оналаридан кечирим сўрайман», деган у.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ЙҲХБ ходими томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Вояга етмаган болаларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида шифокорлар кўригидан ўтказилган. Ҳозирда болаларнинг аҳволи яхши.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг