Андижонда 23 ёшли қиз ўзини кўприкдан ташлашга уринди
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида бир қиз ўзини кўприкдан ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Аниқланишича, воқеа бугун, соат 8:00 лар атрофида Андижон шаҳри Ишчилар маҳалласи, Навоий шоҳ кўчаси устидан кесишган кўприкда Андижон туманида яшовчи 2003 йилда туғилган Т.З. руҳий ҳолати ўзгаргани оқибатида кўприк устига чиқиб ўзини ташламоқчи бўлган.
Воқеа жойига зудлик билан тергов-тезкор гуруҳи аъзолари чиқиб, бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ушбу кўнгилсиз ҳолатнинг олди олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг