Андижонда 2030 йилга қадар 3 мингта кўп қаватли уй барпо этилиб, 100 минг оила янги уй-жойли бўлади

18:46 14 Июнь 2023 Жамият
727 0

Янги Андижон лойиҳаси. Архив фото

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди. Бу мақсадлар учун, келгуси етти йилда 30 триллион сўм йўналтирилади.

2030 йилга қадар 427 та маҳаллада 600 минг аҳоли марказлашган ичимлик сув билан таъминланади, 1 миллион аҳоли учун сув таъминоти яхшиланади. 

Андижон, Хонобод ва Қорасув шаҳарлари, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Андижон, Асака ва Олтинкўл туманларидаги 510 минг аҳолининг сув таъминотини яхшилаш учун, “Хонобод-Андижон” магистрал сув қувурининг иккинчи тармоғи қурилади. Бунга 35 миллион доллар инвестиция жалб қилинади. 

Умуман, вилоятда марказлашган ичимлик суви қамровини ҳозирги 87 фоиздан 97 фоизга етказамиз”, – деди номзод.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер