Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жўраев Улуғбек Шухратжон ўғли Андижон вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда UzA хабар берди.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Улуғбек Жўраев Андижон вилояти ҳокимлигида шу йўналишлар бўйича котибият мудири лавозимида фаолият юритиб келган. Яъни, у соҳавий масалаларда етарлича тажриба ва амалий кўникмага эга раҳбар сифатида танилганди.
Унинг тайинланиши ҳудудда қурилиш соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш, инклюзив муҳит яратиш, коммунал хизматлар сифатини ошириш ҳамда экологик муаммоларни ҳал этишда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда. Шунингдек, кўкаламзорлаштириш ишларини кенг қамровли ва тизимли асосда ташкил этиш юзасидан ҳам катта вазифалар турибди.
Жўраевнинг ушбу масъулиятли лавозимдаги фаолияти Андижон вилоятидаги инфратузилмани янада ривожлантириш ва аҳоли учун қулай ҳаёт шароитларини яратишга хизмат қилиши кутияпти.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг